cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Фуқароларга Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш юзасидан эслатма

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

 

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);

ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд доимий яшашга расмийлаштиришда мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;

фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

18.09.2019 2890
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як