cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Тошкент вилоятида яна бир хайрли тадбир амалга оширилди.

 

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан яна бир хайрли тадбир амалга оширилди. Юкоричирчик туманидаги "Ўзбекистон Корейц маданий марказий уюшмаси"га қарашли этник қариялар уйида яшовчи ëши улуғ кексаларга корея давлатига бориб келишлари учун хорижга чикиш паспортлари расмийлаштирилиб, яшаш жойларига олиб бориб тантанали топширилди. Ушбу тадбир Юқоричирчиқ тумани Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи подполковник Ф.О.Жумаев ва ходимлари томонидан амалга оширилди.  

14.09.2019 703
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як