cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Биз ҳақимиздаги фикрлар

12 сентябрь 2019 йил.

Мен бугун хурсандман мени бугун Қашқадарё Авирига чақиртиришиб Ўзбекистон фуқароси бўлганлигимни айтишди тўгриси кўзимга ёш келди.

Менга фуқаролик берган Президентимга рахмат. Ички ишлар ходимларига Қашқадарё ИИБдаги Отабек ака ва Салохиддинжонга рахмат.

Аngle  дан.

 

13 сентябрь 2019 йил.

Ассалому алайкум! Бугун бизга қўнғироқ қилиб чақиришди фукаро паспортини олиш учун расмга тушдик.

Президентимиз Фармонларига асосан фукароликка эга булмокдамиз!

Ушбу группани ташкил қилиб халкимизни мушкулини осон қилаётган инсонларга

ҳамда Мирзо Улуғбек тумани паспорт бўлимига катта рахмат айтаман!

Барча кутаётганларга насиб қилсин Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш !

@Suxrob87  дан.

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ассалому алайкум. Бугун Сирдаре тумани ИИБ паспорт хизматига руйхатдан чикиш учун ариза билан мурожаат килдим.

Жуда ишимни битириб берди рахмат паспорт хизматига рахмат, сабаби энди ходимлар муомуласи хамда кийиниш формаси

менда яхши таъсурот колдирди паспорт хизматидаги кутиш залидаги тарихий расмлар одамни завклантирди,

руйхатга куйиш учун борган туманим хам менда шундай тасурот колдиради деб ойлайман.

@mirodi_2411  дан.

 

14 сентябрь 2019 йил.

Мен Турткули туманидан Курбанов Гайрат Юлдошеич кизим юлдошева Умиданинг,

Загран поспорт олиш учин поспорт столга борган эдим ва шу кун менинг кизимга

паспорт  расмийлаштирдик ва мен бундан жуда хурсадман ва минатдорман !!

 

Gayrat Kurbanov

 

17 сентябрь 2020 йил.

Ассалому алейкум  Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги Қонунга асосан Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи, Бахрамова Гульсуной ман хамда 2-жахон уруши қатнашчиси ва мехнат фаҳрийси отажоним Бахромов Бафо ва онажоним хамда ака опаларимга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиниб, бизларга фукаролик паспортлари расмийлаштирилди ва дадажонимни 95 ёшга кириши муносабати билан вилоят ИИБ МваФРБ, туман ИИБ, туман хокимияти ва маҳалла фаоллари иштирокида фуқаролик паспортлари тантанали топширилдилар.Вилоят ИИБ МваФРБ ходимларига ,туман ИИБ ходимларига уз номимдан оиламиз номидан ташакур билдираман. Группадаги барча фукароларга шу кун сизларга хам насиб этсин.

 

Бахрамова Гульсуной

13.09.2019 670
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.