cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Фуқаро паспортини ўғирлатиб қўйса нима қилиши керак?

 

Фото: «Xabar.uz»

Фуқаро паспортини ўғирлатиб қўйса нима қилиши керак? «Ҳуқуқий ахборот» бу ҳақда эслатиб ўтди. 

Паспорт ўғирланган ҳолда фуқаро бу ҳақда ариза билан жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органига мурожаат қилади.

Бундай ариза қабул қилингани ҳақида фуқарога маълумотнома берилади ва у маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан ва табиий офатлар оқибатида паспорти йўқолгани тўғрисида ариза билан мурожаат этган ва ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

05.09.2019 760
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як