cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида қулайликлар яратилди

Бугунги кунда аҳолига хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида фуқароларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Айниқса, турли масалаларда чет давлатларга чиқиш истагида, жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш истагида мурожаат қилган фуқароларга янада қулайлик яратиш, уларнинг вақтларини тежаш мақсадида, қўшимча хорижга чиқиш биометрик паспортни расмийлаштириш қурилмалари ўрнатилмоқда. 

Жумладан, Самарқанд вилояти бўйича шундай 10 та қурилма вилоят Ички ишлар бошқармаси, Самарқанд шаҳар ва Ургут тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлимларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига ўрнатилди. Бундан ташқари ушбу хизматларга ёш болали аёллар учун алоҳида она ва болалар хоналари ажратилиб, ушбу хоналар зарур мебеллари, турли ўйинчоқлар ва қизиқарли расмлар билан жиҳозланди.

Бундай хайрли ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилади.   

04.09.2019 789
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як