cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун хориж инвестицияси

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида хориж инвестициясини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада республикамизнинг барча ҳудудларида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, хорижий ҳамкорларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг ҳудудлардаги хизматлари томонидан хориж инвесторларига манзилли хизмат кўрсатилмоқда. 
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан Бекобод  шаҳридаги  OOO "BEKOBOD SINTEX" корхонасида тадбир утказилди. Унда бир неча Хитой Халқ Республикаси фуқароларига Ўзбекистонда бўлиш ҳуқуқини берувчи виза муддатлари узайтирилган яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган миллий паспортлари корхонанинг ўзида топширилди. Хориж фуқароларига Ўзбекистон Републикасига келиш, кетиш ва бўлиш тартиби бўйича тушунчалар берилди.
Албатта, бундай тадбирлар хорижий инвесторларда юртимизда фаолият юритишга бўлган ишончини ва жонбозлигини орттиради.

24.08.2019 731
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як