cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
16 ёшга тўлган йигит ва қизларга Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан илк паспортлар топширилди

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг туман бўлимларида 16 ёшга тўлган йигит ва қизларга тантанали равишда биринчи паспортларини  топшириш маросими ўтказилди.

184 нафар ёшларга Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорти уларнинг ота-оналари ва дўстлари иштирокида топширилди.  Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари ушбу ёшларга  келгуси ўқиш ва ишларида мувафаққият тилашди.

Бундан ташқари, Учтепа тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан 51 ёшни қаршилаган, мамлакатимизда доимий яшовчи,  аммо фуқаролиги бўлмаган шахс Мапрат К.га Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганлиги муносабати билан биометрик паспорт тақдим этилди.

 

21.08.2019 717
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як