cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Ангрен шаҳар ИИБ МваФРБ Инвесторларга манзилли хизмат кўрсатмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, инвестиция жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу борада республикамизнинг барча ҳудудлари қатори  Тошкент вилоятида ҳам самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудига хорижий инвесторларни жалб этиш ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масаласига жиддий эътибор қаратилиб, муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Жумладан, куни кеча Ангрен шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси "GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES " МЧЖ томонидан 20 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқароларини вақтинчалик рўйхатга қўйиш ҳақидаги мурожаати келиб тушган эди.

 

Шаҳарга иш юзасидан ташриф буюрган хорижий инвесторлар ҳамда чет эл фуқароларига қулайлик ва шарт-шароит яратиш мақсадида ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан қўшма корхонанинг маьмурий биносига сайёр тарзида ташриф буюрилиб, чет эл фуқароларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш бўйича шу ернинг ўзида манзилли хизмат кўрсатилди.

 

 

Бир қарашда одий туюлсада, масъул ташкилотлар томонидан яратилаётган бу каби шароитлар, чет эллик инвесторларда мамлакатимизда фаолият юритишга бўлган ишонч ҳиссини ошириб, уларнинг фаолиятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

 

20.08.2019 826
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як