cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник У.Т.Мухамедов Мўйноқлик ёшлар ва ходимларнинг ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 02 июнь куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник У.Т.Мухамедов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Т.Рахмутуллаевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда ёшларда, “паспорт-виза” режими, фуқаролик масалалари, паспорт қоидаларига амал қилиш ҳақида батафсил маълумотлар берилди ва ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Шунингдек, тумандаги «Оқ кема» болалар соғломлаштириш масканида ҳам бўлиб бу ерда ўкувчи ёшларга дам олишлари учун яратилган шароитлар билан танишди ҳамда баъдий китоблар совға қилди. 


Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва шаҳар, туман бўлинмалари шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари билан , Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник У.Т.Мухамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувларда сўзга чиққанлар томонидан, мамлакатимизда сўнги йилларда ички ишлар органларида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди, бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги айтиб ўтилиб, келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди. 
Учрашув давомида, ходимларнинг оила аъзолари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазирлик раҳбариятига мурожаат этиб, батафсил жавоблар олди.

Шунингдек, учрашув давомида, Республикамиз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига, ташаккурномалар ва совғалар тантанали равишда топширилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

03.06.2021 328
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як