cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Халқимиз манфаатлари йўлида!

Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5984-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси вазирлиги тегишили вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6146-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу ўзгартиришлар билан,

- Республикамиз ҳудудида “прописка” сўзидан воз кечилиб, халқ орасига “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” сўзлари кириб келди. Шу билан билан бирга, норматив ҳужжатлардаги “прописка” сўзи қонунга мувофиқлаштирилди;

- фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойларидан хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш тартиби жорий этилди;

Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ўрнига янги паспорт бериш тартиби белгиланди;

Шунингдек, агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса, хорижга чиқишига нисбатан чеклов қўйиш ҳамда уни муддатидан олдин бекор қилиш масалалари қонуности ҳужжати билан мустаҳкамланди.

Киритилган мазкур ўзгартириш ва қўшимчалардан кўзланган асосий мақсад, халқимиз манфаатлари йўлида, фуқароларга қулайлик
ва имкониятлар яратиш ҳамда уларни ортиқча оворагарчилигини олдини олишдан иборат.

05.02.2021 191
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.