cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Яккасарой тумани ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимининг фуқаро Хушвақтов Фахриддин Рўзимуродовични фаолиятига алоқадорлиги холати юзасидан маълумот

KUN. uz ижтимоий тармоғининг 2020 йил 16 ноябрь кунидаги нашрида “Афғонистонлик инвестор Тошкентда катта пулга алданиб қолди.
У тергов иши чўзилаётганидан шубҳаланмоқда” рукни остида чиқарилган мақоласи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2020 йил 8 июлдаги 18/25п-20-сонли хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги тақдимномасига асосан, 2020 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Барекзаи Аимал (Barekzai Aimal) ҳамда унинг тоғаси Сафа Исмаил (Safa Ismail)дан пул маблағларини олган фуқаро Хушвақтов Фахриддин Рўзимуродовичнинг фаолияти давомида, Яккасарой тумани ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори катта сержант Атаханов Акмалжон Абдуганиевични алоқадорлиги ҳолати ва унинг хатти-ҳаракати ўрганиб чиқилган.

Текширув давомида, фуқаро Ф.Р.Хушвақтов қидирувда бўлганлиги сабабли катта сержант А.А.Атахановни фуқаро Ф.Р.Хушвақтовни фаолиятига алоқадорлиги ҳолатини тасдиқлаш имконияти бўлмаган ва келгусида тергов давомида ушбу ҳолат аниқланса прокуратура органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши учун тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилганлиги маълум қилинади.

17.11.2020 71
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.