cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бошкармаси ходимлари иштирокида Бектемир туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Бугун Тошкент шахар ИИББ МваФРБ ва Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Қуёшча нури” хиёбонида бўш иш ўринлари ярмаркасини ташкил этишди. Ташкилотчиларнинг асосий мақсади – ишга жойлашишга муҳтож фуқароларга ёрдам бериш эди.
Ярмаркада иштирок этган 252 та ташкилот ва корхоналар 3500 дан ортиқ бўш иш ўринларини таклиф этишди. Тадбирда 620 киши қатнашдилар. Шулардан 50 нафари ўзларига маъқул иш топишди, 97 таси ишга жойлашишга йўлланма олишди. Бундан ташқари, 19 киши ҳозирда зарур бўлган мутахассисликлар бўйича қайта тайёрлаш курсларига йўлланма олишди.

10.09.2020 555
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як