cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Тошкент шаҳрида навбатдаги Фуқаролиги йўқ шахсларга "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 610-сонли Қонунинг 6-моддасига асосан Фуқароликка тан олинганлар.

 “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги ЎРҚ-610 сонли Қонунинг 6-моддасида, - “1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади” деб белгилаб берилган.
Мазкур Қонун кучга киргандан сўнгг, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг тизимлари томонидан 829 нафар жисмоний шахснинг аризаси ижрога қабул қилинган бўлиб, ҳозирга кунга келиб шу тоифадаги шахсларнинг 190 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти билан ҳужжатлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз!
Мазкур қонунчиликка асосан “Била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганлиги факти аниқланган тақдирда Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги материалларни Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига топширади”.

10.09.2020 97
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.