cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Мурожаат юзасидан

Муаммо ўз ечимини топди.

 

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида яшовчи фуқаро Асила Бердиназарова ижтимоий тармоқ орқали биометрик паспорти мавжуд бўлсада лекин, Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшира олмаётгани юзасидан қилган мурожаати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тезкорлик билан ўрганилди.

Ушбу фуқаронинг биометрик паспорти фуқарога белгиланган муддатда тақдим этилган бўлиб, марказий тизимда паспорт эгасига берилганлиги ҳақидаги маълумотлар қайд этилмаганлиги сабабли ушбу маълумотлар Давлат тест маркази тизимида кўринмаган.

Ушбу фуқаро билан юзага келган муаммони ҳал этиш мақсадида туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида фуқаронинг биометрик паспортини тизимда қайд этилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг марказий тизимига паспорт маълумотлари қайта юборилди. Шундан сўнг ушбу фуқаронинг паспорт маълумотларини Давлат тест маркази тизимидан текширилганда мазкур маълумотлар тизимда аниқланиб, муаммо ҳал этилди.

Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн топширишда биометрик паспорт кўринмаслик ҳолатини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Давлат тест маркази автоматлаштирилган тизимлари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, Олий таълим муассасаларга ҳужжатларни онлайн тарзда топширишда биометрик паспорт билан боғлиқ бўлган муаммоли ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат тест маркази ва Ички ишлар вазирлигида мутахассис ходимлар ажратилиб, техник сабаб, тизимда биометрик паспорт мавжуд эмаслиги ёки бошқа муаммолар аниқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг  71-231-50-35 телефон рақамига ёки телеграм ижтимоий тармоғидаги https://t.me/passport_viza гуруҳи орқали мурожаат этишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги МваФРББ

13.07.2020 1101
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як