cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Андижон вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамкорликда уч томонлама ҳуқуқий тарғибот ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

2019 йил 17 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан Андижон шаҳар Ёшлар маркази биносида Андижон вилояти ИИБ ТваЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими, Андижон вилояти туризм бошқармаси, Андижон вилояти “Меҳримиз Сизга” хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қуллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида “Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлиги либераллаштирилиши, Ўзбекистонда туризмни ривожлан-тиришда, республикамизга келган меҳмонларни вақтинча қайд этиш,  жиддий муаммога айланган одам савдосига ва ноқонуний миграцияга қарши кураш масалалари”га бағишланган анжуман ташкил этилди. Анжуманда 60 нафар Андижон вилояти ҳудудида жойлашган меҳмонхона, меҳмон уйи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва даволаш муассасалари, санаторий, туризм операторларнинг вакиллари қатнашди.

         Анжуманни Андижон вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи подполковник М.Рахимов кириш сўзи билан очди. Анжуман давомида  сўзга чиққан маърўзачилар бугунги кунда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, туризм тарғиботи, соҳага оид янгиликлар ҳамда йўл қўйилаётган ҳато-камчиликлар, уларнинг ечими, ушбу соҳага доир янгиликларни ўз вақтида тарғибот қилиб борилишининг роли ҳақида маърузалар қилдилар.

Хусусан, қонун билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги йўқ шахснинг ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан истиқомат қилиши, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантириши, бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида яшаш гувоҳномасининг йўқолиши учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи меъёрлар жорий этилиб, Республикамиз фуқароларига мувофиқлаштирилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жиноий жавобгарлик, хусусан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 224-моддаси чиқариб ташланди.

         Анжуман иштирокчиси, Андижон вилояти ИИБ ТваЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими майор О.Ғаниев ўз маърузасида, одам савдоси ва ноқонуний миграция бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган бўлиб, ушбу хавфга қарши курашишда дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Афсуски, дунё бўйлаб ҳар йили миллионлаб инсонлар “замонавий қуллик”, яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигини таъкидлади.

         Анжуман давомида, Андижон вилояти туризм бошқармаси бош мутахассиси Б.Юсупов хукумат қарори билан “Е-меҳмон” электрон ҳисбот дастури орқали барча жойлаштириш воситаларига келган меҳмонларни қайд этиши, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам шу дастур орқали қайд этиши лозимлиги, лекин бунинг учун туристик йиғимлар ундирилмаслиги таъкилади.

         Анжуман якунида туризм операторлари ҳамда соҳа вакиллари ўртасида савол-жавоб тарзида ўтказилган очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Туризм операторлари томонидан мавзуга доир, хусусан саёҳ-фуқароларга боғлиқ бўлмаган ҳолатда саёҳатга ёки зиёратга боралмай қолган тақдирда, мазкур ҳолатни суғурта қилиш турини жорий қилиш ҳақида таклифлар берилди.

 

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

17.12.2019 849
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як