cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Навоий вилоятида Ички ишлар вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов сайёр қабул ўтказди.

Генерал-лейтенант П.Бобожонов даставвал тумандаги 22-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчи ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, мактабнинг иқтидорли ўқувчиси, яқинда ўтказилган шахмат бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган Шаҳризода Баҳриддиновага эсдалик совғалари ҳамда бадиий китоблар жамланмасини совға қилди.

Ташриф чоғида тумандаги Ғалабек маҳалласида яшовчи кекса ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Кўнгиллари тоғдек кўтарилган нуронийлар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини тилаб, қўлларини дуога очишди.

Генерал-лейтенант П.Бобожонов бошчилигидаги ИИВ масъул ходимлари тумандаги Аллот қишлоғида ҳам бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилишди. Қишлоқ аҳли томонидан мулоқот чоғида кўтарилган кўплаб муаммоли масалалар ўз жойида бартараф этилди. Жумладан, қишлоқнинг 1500 метр масофадаги ички йўллари текисланиб, шағал ётқизилди. Эҳтиёжманд фуқароларга қурилиш материаллари, қишки захира учун ёнилғи, кўмир ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бундан ташқари, Деҳқонобод маҳалласининг Бўталоқ қишлоғи ҳудудидаги таъмирталаб ички йўллар ҳам текисланиб, 500 метр масофага шағал ётқизилди. Эҳтиёжманд хонадонларга ун, мой ва сабзавот маҳсулотлари берилди.

Учрашувларда яқинда муҳтарам Юртбошимиз томонидан авф этилган, қилган ишидан астойдил пушаймон бўлган ҳамюртларимиз ҳам қатнашди. Ички ишлар вазири томонидан ушбу фуқароларни ижтимоий ҳаётга қайтариш, жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича топшириқлар берилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожоновнинг Навоий вилоятига ташрифи куннинг иккинчи қисмида вилоят ИИБ биносида бўлиб ўтган сайёр қабул билан давом этди.

Сайёр қабул давомида 40 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига ижобий ечим топилди. 12 та мурожаат юзасидан манзилли топшириқлар берилди.

17.12.2019 766
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як