cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Қозоғистон Республикасига хизмат сафарига юборилган ИИВ ходимлар томонидан Нур-Султон, Олмаота ва Чимкент шаҳарларида фуқаролик паспортларини йўқотиб, яшаш манзилларига қайтолмаётган 12 нафар фуқарога ватанга қайтишга ёрдам кўрсатилди.

2019 йилнинг 27 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги келишувларга асосан, қўшни давлат ҳудудида ўтказилаётган «Нелегал» тадбири доирасида ушбу мамлакатга хизмат сафарига юборилган ходимлар томонидан Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида ўтказилган рейдлар давомида фуқаролик паспортларини йўқотиб яшаш манзилларига қайтолмай, қийин аҳволга тушиб қолган 12 нафар (2 нафари аёл, 10 нафари эркак) фуқаромизга Ватанга қайтиш гувоҳномалари берилиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида «Олма-ота–Тошкент» авиарейси билан олиб келинишига эришилди. 
Мазкур фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносига олиб келиниб, барчасига тиббий (рентген текширув, қон анализлари текшируви, турли юқумли касалликларга текширув), психологик ва юридик ёрдам кўрсатилди ҳамда яшаш манзилларига етиб олишлари учун энг кам иш ҳақининг бир баровари миқдорида пул маблағлари ажратилди.
Шунингдек, уларнинг барчаси билан фильтр-сўров тадбирлари ўтказилиб, давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар, иш ўринлари ва тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар олиш турлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида 2 нафар аёл, 10 нафар эркак «Олмаота—Тошкент» авиарейси билан Ўзбекистонга олиб келинди. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносида уларнинг барчасига тиббий, психологик ва юридик ёрдам кўрсатилди ҳамда яшаш манзилларига етиб олишлари учун энг кам иш ҳақининг бир баровари миқдорида пул ажратилди.

Шунингдек, улар билан филтр-сўров тадбирлари ўтказилиб, давлат томонидан яратилган имкониятлар, иш ўринлари ва тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар олиш турлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳозирги вақтда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган 41 нафар ўзбекистонликни мамлакатга қайтариш чораларини кўриш давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси

06.12.2019 696
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як