cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Нобиометрик паспортнинг алмаштириш муддатига 39 кун қолди.

Фуқаролар диққатига

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш жараёнлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари маълумотларни йиғиш пунктларида изчиллик билан давом эттирилмоқда, аҳолига биометрик паспорт расмийлаштириш учун жойлардаги маълумотларни йиғиш пунктларида фуқаролар учун барча шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, тайёр бўлган паспорт эгаларига уяли телефонларига қўнғироқ қилиш ёки смс ҳабар орқали биометрик паспорт тайёрлиги ва олиб кетишлари ҳақида маълумот бериб борилмоқда.

Биометрик паспорт олмаган фуқаролар нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрь этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқарлар 2019 йил декабрь ойини келишини кутмасдан ҳозироқ доимий яшаш манзилларидаги ИИБ МваФР хизматларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига зарурий хужжатлар билан мурожаат этишлари ва биометрик паспорт олишларини сўраб қоламиз.
Паспортнинг амал қилиш муддати ўтганлиги, йўқотганлиги ёки эхтиётсизлик оқибатида яроқсиз ҳолга келтирганлиги учун,
Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлади.

Биометрик паспортга эга бўлмаган фуқароларимизни ИИБ МваФР бўлимларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштиришлари сўралади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ 

23.11.2019 707
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як