cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
“Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда жўнатиш ва жалб қилиш тўғрисида”ги анжуман Бухоро вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирда Москва вилояти ва шаҳрида 60 мингдан ортиқ бухоролик меҳнат мигрантлари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Бу ҳақида Бухоро вилоятида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ҳамкорлигида меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар масаласига бағишлаб ўтказилаётган анжуманда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев таъкидлаб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош боқармаси раҳбари ҳамда Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбарияти, тегишли давлат органларининг масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуманнинг асосий мақсади Ўзбекистон фуқароларининг Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши жараёнида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш масалаларига қаратилган.
 Эслатиб ўтамиз, мазкур анжуман Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрелда тузилган “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда жўнатиш ва жалб қилиш тўғрисида”ги Келишувни амалга ошириш доирасида 12-13 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида ўтказилмоқда.
 

12.11.2019 775
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як