cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Тошкент вилояти ИИББ МваФРБда ўқув семинари бўлиб ўтди.

 Тошкент вилояти ИИББ МваФРБнинг қуйи тизимларидаги маълумотларни йиғиш пунктларида юзага келаётган техник тўхталишлар хамда дастурий таъминотга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар (“Манзил”, “Паспорт-виза”, “Фуқароликка қабул”, “Фуқароликдан чиқиш”, ИИВнинг 300-сонли буйруғи асосида “Йўқ қилиниши лозим бўлган биометрик хужжатлар”) юзасидан 2019 йил10 ноябрь куни ИИББ Тергов бошқармаси (Нурафшон шаҳри) да ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
 Ўқув-семинар машғулотига ИИВ МваФРББ Электрон ахборот тизимлари бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази,  Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр Қўмитаси ҳамда “Технологик ASBT” МЧЖ ходимларидан иборат малакали мутахассислар таклиф этилиб, ТШИИБ МваФРБ бошлиқлари, маълумотларни йиғиш пункти операторларининг саволларига жавоб берилди.
 Ўқув-семинарнинг 2-қисмида ИИББ МваФРБ томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ қонунчиликка киритилган ўзгартишлар, уларни амалиётда қўллаш механизмлари юзасидан машғулот ўтказилди. 

11.11.2019 768
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як