cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритилиши режалаштирилмоқда.

       Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳасида, республикамизнинг бошқа ҳудудларида вақтинча яшаётган фуқароларга қулай шароитлар яратиш мақсадида ўзгартиришлар киритилмоқда.
      Бунда, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун фуқаролар доимий пропискада турган ёки турган жойлари бўйича ҳисобга олинган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар.
      Бундан ташқари, хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолган тақдирда янгисини олиш учун фуқаролар доимий пропискада турган ёки турган жойлари бўйича ҳисобга олинган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар.

 

05.11.2019 1025
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як