cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Асосий вазифалар ва функциялар

Бош бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат: 

- миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги фаолиятни тизимли ва комплекс таҳлил қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш;
- ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг зиммаларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
- ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий таъминлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
- паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш;
- миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

15.08.2019 378
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.