cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари журналистлар билан учрашуви

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4366-сон Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси томонидан жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Вазирлик бош бошқарма, бошқарма, ИИВ Академияси бошлиқлари ва масъул ходимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ушбу матбуот анжуманида сўнгги вақтларда интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ турли хилдаги ахборот материалларни тарқалиши натижасида ОАВ вакиллари ва фуқароларимизда пайдо бўлаётган бир қатор саволларга жавоб бериш мақсад қилинган, дейди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқлар бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазирининг матбуот котиби полковник Ш.Гиясов. 

Мазкур анжуман давомида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби полковник Ш.Гиясов, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида ички ишлар органлари томонидан Давлат дастури асосида бажарилган ишлар юзасидан ўз чиқишида қисқача тўхталиб ўтди.

Шунингдек, фуқароларга қулайликлар яратишда Президентимиз томонидан берилган топшириқ ва янгича ёндашувлар асосида ички ишлар органларини аҳолига яқинлаштириш орқали жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ислоҳотлар, энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган профессионал тузилмага айлантириш ҳамда фуқароларнинг уларга бўлган ишончини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ҳар қандай бошланган иш ўз натижасини берганидек, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар ҳам ўз натижасини бермоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида республикада жами 25 минг 344 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, аввалги йилга нисбатан 8 минг 899 тага ёки 25,9 фоизга камайишга эришилди.

Ушбу даврда республикадаги мавжуд 9116 та маҳаллаларнинг 4518 тасида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ҳам республика автомобиль йўлларида 3 млн 713 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарликлари  аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Шу билан бирга, оила-турмуш доирасидаги низоли ҳолатлар мавжуд бўлган 30 837 та оилаларнинг муаммолари маҳалланинг ўзида кўриб чиқилиб, 22 962 тасининг нотинчлигига барҳам берилди ва 9 281  та оилалар ажралиб кетишидан сақлаб қолинди.

Анжуман давомида блогер ва ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга Ички ишлар вазирлигининг раҳбар ва масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

17.10.2019 874
Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як