Ўзбекистон Республикасига бир ойгача визасиз келиш тартиби жорий этилган давлатлар фуқаролари республика худудида бир ойдан ортиқ бўлишлар учун ўзлари яшайдиган давлатлардаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари орқали кириш визасини олишлари лозим.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси олиш учун ўзлари вақтинча яшаб турган жойдаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишлари лозим. Доимий пропискадан ўтиш ва яшаш гувохномаси олиш тартиблари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сонли, бошқа минтақалар учун 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли Қарорларида белгилаб берилган.
Ўзбекистонга келган чет эл фуқароси келган кунидан бошлаб дам олиш ва байрам кунларини ҳисобламаганда уч кунда вақтинча пропискадан ўтиш учун худудий ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиши ёки “Е-меҳмон” интернет электрон дастури орқали вақтинчалик рўйхатдан ўтиши лозим.
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида
- Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида