cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Савол-жавоблар

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом» талабларига мувофиқ, вилоятда ҳисобга туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
паспорт;
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамдаги иккита расм — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги);
уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиыланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом» талабдарига мувофиқ, фуқаро вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб аталади);
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
прописка учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сонли «Тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – ўзбекистон республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Қарори талабларига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
паспорт;
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамдаги икки дона расм — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги);
уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-296-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида» Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сонли «Тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – ўзбекистон республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Қарори талабларига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун фуқаро Рўйхатда назарда тутилган тоифага кўра Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
давлат ҳокимияти тегишли органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти (кейинги ўринларда орган ва ташкилот деб аталади) раҳбарининг ишга таклиф этилаётган шахснинг (юқори малакали мутахассислар ва тор ихтисосдаги мутахассисларнинг) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси. Бунда ушбу Низом мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади. Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
прописка учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан, чет эл фуқаролари ўз илтимосномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши мумкинлиги белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш шартлари қуйидагилардан иборат:
1) чет эл фуқаролигидан воз кечиш;
2) сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаганлик;
Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахсларга, башарти улар шу ерда туғилган ва ҳеч бўлмаса ота-онасидан бири, буваси ёки бувиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганлигини ва бошқа давлатларнинг фуқароси эмаслигини исботласа, тааллуқли бўлмайди;
3) қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги;
4) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиш ва бажариш.
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш учун дастлаб чет эл фуқароси учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси билан ҳужжатлаштириш масаласини ҳал қилиши талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ёхуд мансуб эмаслиги юзасидан маълумотнома олиш учун шахс доимий истиқомат жойида ички ишлар органига, чет элда доимий яшайдиган шахс томонидан эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига тегишли ариза билан мурожаат этилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансубликни аниқлашда шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги билан боғланаётган вазият бошланган пайтда амал қилиб турган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро шартномаларнинг қоидалари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги Қонунининг 21-моддасига асосан, агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин.
Ушбу тоифадаги шахсларнинг фуқаролиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан йўқотилмаган бўлса, чет эл фуқаролигидан воз кечган тақдирда ва бу ҳақида тегишли маълумотнома тақдим этганларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолиш масаласи кўриб чиқлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

1) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш оқибатида;
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш оқибатида;
Мазкур қонуннинг 20-моддасига асосан, Ушбу Қонунда белгиланган тартибда шахснинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишга рухсат этилади.
Мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:
1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

Фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳудудий ИИБ МваФРБдан фуқаролиги йўқ шахснинг хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини олганидан сўнг, бораётган давлатининг Тошкент шаҳридаги элчихонаси орқали кириш визасини олиши ва кетиши мумкин, чет элга чиқиш рухсат ёзувини расмийлаштириш керак эмас.

Ўзбекистон Республикасида туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2018 йилдаги ПП-3836-сонли қарорига асосан, 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши, вақтинча бўлиши ва мамлакатдан чиқиб кетиши уларда хорижга чиқиш паспорти ёки биометрик сафар ҳужжати мавжуд бўлса, улар қонуний вакиллари ҳамроҳлигида бўлса, ҳамроҳлик қилувчи шахс, паспортида кириш визаси муддати амалда бўлган тақдирда Ўзбекистонга кирган вақтидан 90 кундан ортиқ бўлмаган муддат яшашлари мумкин.


Хорижий фуқароларни вақтинча пропискадан ўтказиш учун МваФРБга тақдим қилинадиган хужжатлар:

- белгиланган шаклдаги илтимоснома;
- қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
- миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун хужжат;
- уй-жой эгасининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилиги ва уй-жойга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
- давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат божи тўлашдан озод этилганлар бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинча пропискадан ўтиш асосида яшайдилар.
Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Чегара назорат масканидан (КПП) ўтганларидан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча пропискадан ўтишлари шарт, байрам ва дам олиш куни (якшанба, баъзи ҳолларда қонунчиликка мувофиқ шу кун иш куни ҳисобланмаса)лари бундан мустасно. Уч сутка муддат, фуқаронинг миллий паспортига Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларининг чегара-назорат маскани штампи босилган сананинг эртаси кунидан бошлаб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида вақтинча ва доимий яшовчи хорижий фуқаролар, хориждаги қариндошлари (танишлари)ни меҳмонга таклиф этиш учун пропискадан ўтган МваФР хизматларига қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:


1. Икки нусхада белгиланган шаклдаги ариза-анкета (10-илова);
2. Таклиф этувчининг 3,5х4,5 ҳажмли 4 дона фотосурати;
3. Таклиф этиладиган хорижий фуқаронинг миллий паспортининг ксеронусхаси;
4. Давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Вақтинча пропискадан ўтан ҳудудий ИИБ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим.

Ариза-Анкета икки нусхада;
Никоҳ қайд қилинганлиги ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларнинг нусхаси;
Уй эгасининг аризачи доимий пропискадан ўтишига нотариал тасдиқланган розилик аризаси;
4.Миллий паспортининг керакли бетларидан нусхалар (расм, виза, прописка);
5.Уй-жой яшаш хуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (ордер ёки олди-сотди шартнома, уй. дафтари ёки Ф-16,17);
6.Рангли расм (3,5 га 4,5) икки дона;
7.50 АҚШ доллари миқдорида давлат божи тўлаганлиги ҳақида квитанцияларни тўплаб мурожаат этишингиз лозим.

Чет элдан меҳмон сифатида таклиф қилиш учун фуқаро ўзи яшаб турган жойдаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига паспорти, ИИВ томнидан белгиланган шаклдаги икки нусхада ариза-анкета, таклиф этилаётган меҳмоннинг ўзбек ёки рус тилига таржима қилинган паспорт нусхасини, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этиши лозим.

Чет эл фуқароси учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси беш йил муддатга берилади ва кейинчалик ҳар беш йилга, аммо миллий паспортининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириб берилиши мумкин.

Ўзбекистонга келган 16 ёшгача бўлган чет эл фуқароси вақтинча прописка қилинмайди. Шунингдек, улар уч ойгача муддатга Ўзбекистон Республикасига ота-онаси ёки қонуний вакиллари ҳамроҳлигида визасиз келишлари ва бу ерда бўлишлари мумкин.

Чет эл фуқаросига виза муддати Ўзбекистон Республикасидан чиқмаган ҳолда ҳам узайтирилиши мумкин. Бунинг учун улар ёки уларни таклиф этган юридик ва жисмоний шахслар худудийлик бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ МваФРБ ва вилоятлар ИИБ МваФРБларга ёзма мурожаат этишлари лозим.

Ўзбекистонга келаётган чет эл фуқаролари учун виза турига қараб муддати уч йилгача бўлган (электрон эмас) визалар берилиши мумкин.

Йўқ. Фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 2012 йилда амалга киритилган фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатидан фойдаланилади ва бунда хорижга чиқишга рухсат олиш учун алоҳида стикер олиш талаб этилмайди.

Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.