cirle1 cirle2 cirle3
  • phone
  • special_icon
Савол-жавоблар

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан ва табиий офатлар (ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқалар) оқибатида паспортлари йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган ва бу ҳолатларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга мувофиқ,

Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёхуд қамоққа ҳукм қилинган шахснинг паспорти суриштирув, тергов идоралари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Бошқа ҳолатларда олиб қўйилиши мумкин эмас.

Маълумки, илгари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар мазкур шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукмлар қонуний кучга кирганидан сўнг пропискадан жазони ижро этиш муассасаларига  чиқариб юбориларди.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Бунинг учун фуқароларимиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тегишли маълумотлари (фамилия, исми, отасининг исми) шаҳар, туман ФХДЁ органлари томонидан ўзгартириб берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини ёки никоҳдан ўтиб турмуш ўртоғининг фамилиясига ўтган тақдирда никоҳ гувоҳномасини тақдим этишлари лозим бўлади.

Ушбу тегишли ҳужжатларга асосан уларга янги паспорт уларга янги биометрик паспорт расмийлаштириб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги
ПФ-4262-сонли Фармонининг 35-бандига мувофиқ, паспорт бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 % миқдорида давлат божи ундирилади.

Фақатгина тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар давлат божи тўлашдан озод этилишлари мумкин.

ID-карталар олиш 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади. Мисол учун, 2017 йилда биометрик паспорт олган фуқаро 2027 йилга қадар ушбу ҳужжатдан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил
1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади(Асос: 06.03.2020 йил 126 ВМҚ).

Биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил
5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4262 сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда Агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ва кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти унга паспорт расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Янги турдаги биометрик паспортлар Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига 5 йилгача муддатга берилади, 16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 10 йил муддатга берилади.

Биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил
5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4262 сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси худудида ўн иш куни, хорижда - ўн беш иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади.

Хорижда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг муддати ўтган ОВИР стикери билан фақатгина халқаро шартномаларга мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатлар ўртасида амалдаги биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳаракатланиши мумкин.

Маълумот учун, халқаро шартномаларга мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларда (масалан: Украина, Қозоғистон. РФ ва бошқа мамлакатлар) бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси муддати ўтган ОВИР стикери билан кириш халқаро шартномаларга мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатларга чиқиши мумкин эмас.

Бундай ҳолатларда фуқаро томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириши лозим.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун тўланадиган давлат божлари қуйидагича:

-16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг кам ойлик иш ҳақининг - 80% миқдорида, ҳозирги кунда 178.400 сўм

-16 ёшдан катта Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг кам ойлик иш ҳақининг-120% миқдорида, ҳозирги кунда 267.600 сўм

-фуқаролиги бўлмаган шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг-100% миқдорида, ҳозирги кунда 223.000 сўм

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган вилоят (туман) ИИОФМБ МваФР хизматларига  қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Биометрик паспорт ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  2. Илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
  3. Ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  4. ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг (приписное свидетельство) нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўйича бўлимининг маълумотномаси – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
  5. Давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
  6. Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;

фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти - вояга етмаганлар учун.

Ассалому алайкум Ҳурматли ходимлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ томонидан Сизлар учун ўз билим ва кўникмаларингизни мустаҳкамлаш мақсадида тест саволлари ишлаб чиқилди.
Сиз ушбу тест саволларни бўш вақтингизда оила, дўстлар даврасида ечиш орқали ўз билимингизни оширасиз деган умиддамиз.
Ушбу тестни ечишга қўрқманг хатолар устида ишланг ва қайта яна ўз билимингизни текширинг.
Вилоятингизни танланг ва қайси вилоят ходимлари активлигини биламиз.

"https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSc26pl-0a-tlDKzCGlTdLqThxqOtCnekXklGO_BoFPz4g7qkQ/viewform"

 

Қонун ҳужжатлари билан қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:
хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин уни ўз вақтида топширмаслик;
хорижга чиқиш биометрик паспортига атайлаб шикаст етказиш, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортини эҳтиётсизлик билан сақлаб, унинг йўқолишига сабаб бўлиш;
йўқолганлиги ҳақида ариза берилган хорижга чиқиш биометрик паспортидан, шунингдек, бошқа шахсга қарашли бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш;
хорижга чиқиш биометрик паспортини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки уни гаров сифатида қабул қилиш;
хорижга чиқиш биометрик паспортига ғаразли ёки бошқа тубан ниятлар билан эга бўлиб олиш, шунингдек, уни йўқ келтириш, яроқсиз ҳолга келтириш, яшириш.
Юқорида келтирилган ҳолатларни содир этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси амалдаги биометрик паспорти билан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар Ўзбекистон Республикасидан хориж давлатларига чиқиши мумкин.
Шунингдек, фуқаронинг амалдаги биометрик паспортида чет элга чиқиш рухсатнома стикери мавжуд бўлган тақдирда, стикерининг амал қилиш муддати тугагунига қадар чет элга чиқиш ҳуқуқига эга.

ота-онанинг бири вафот этганлигида (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан берилган ёлғиз онанинг маълумотномаси мавжуд бўлганида;
агар боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида;
ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
ота-онадан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
ота-онадан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
агар ота-онанинг бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўчирилганида ва хорижда доимий яшаётганида.
Ушбу масала юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ушбу шахсларни хорижга юбораётган ташкилотларнинг вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар.
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун тўланадиган давлат божлари қуйидагича:
-16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг кам ойлик иш ҳақининг-80% миқдорида,
-16 ёшдан катта Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг кам ойлик иш ҳақининг-120% миқдорида,
-фуқаролиги бўлмаган шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг-100% миқдорида;

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган вилоят (туман) ИИБ МваФРБларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1. биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
2. илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
3. ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
4. ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўйича бўлимининг маълумотномаси – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
5. давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
6. ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
7. фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти - вояга етмаганлар учун.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079 сонли Қарорига асосан, 2019 йилнинг 1 январ кунидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун чет элга вақтинча чиқиш рухсатнома стикери бекор қилиниб, унинг ўрнига Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий этилганлиги ва фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун доимий рўйхатда турадиган жойларидаги ИИБ МваФРБга мурожаат қилишлари лозим;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш бўйича ҳужжаталарни кўриб чиқиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сон «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» Фармони билан белгилаб қўйилган.

Мазкур Фармон талабларига кўра, фуқаролик масалаларига оид аризалар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза берувчиларнинг доимий истиқомат жойидаги ички ишлар идоралари орқали, чет элда доимий яшовчи шахслар томонидан эса Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали топширилади.

 Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза-сўровнома - 2 нусхада;

таржимаи ҳол 2 нусхада;

учта фотосурат;

яшаш жойидан белгиланган шаклдаги маълумотнома 2 нусхада;

иш ёки ўқиш жойидан, ишламайдиганлар эса фақат яшаш жойидан 2 нусхада маълумотнома тақдим этади, унда мазкур шахс давлат олдидаги ҳамма мажбуриятларини бажарганлиги ёки фуқароларнинг, давлат, кооператив ёхуд бошқа жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятлари бор-йўқлиги кўрсатилган бўлиб, туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланиши лозим;

чақириқ ёшидаги шахсни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташдан озод қилиш тўғрисида ҳарбий комиссариатдан маълумотнома;

давлат пошлинаси тўланганлиги ёки уни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжат.

Агарда аризачининг Ўзбекистон Республикасида эри (хотини), шунингдек ўз қарамоғидаги шахслар бўлса, у ана шу шахсларнинг унга нисбатан мулкий ёки бошқа даъволари йўқлиги тўғрисида нотариус томонидан тасдиқланган ёзма аризаларини тақдим этиши керак.

18 ёшга тўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши тўғрисидаги ариза унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси билан бирга берилади. Балоғатга етмаганлар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлса, ота-оналарнинг ёки бошқа қонуний вакилларнинг аризасига уларнинг нотариус томонидан тасдиқланган ёзма равишдаги розилигини тақдим қилиш зарур.

Шунингдек, никоҳни бекор қилиш, ота-оналардан бирининг ўлими, фарзанд қилиб олиш, ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш, алимент тўлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари тақдим этилади.

Агар ота-онанинг иккаласи ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиб, улардан бири республика фуқаролигидан чиқса ва айни вақтда балоғатга етмаган боласининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишини илтимос қилса, у ҳолда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига ўзининг муносабати билдирилган ота ёки онанинг нотариус томонидан тасдиқланган аризаси тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом» талабларига мувофиқ, вилоятда ҳисобга туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
паспорт;
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамдаги иккита расм — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги);
уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

Воқеалар тақвими

Воқеалар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.