-
Ишонч телефони Муаммо юзага келганда 1102 қисқа рақамини теринг
-
Мутахассисга мурожаат Ўзингизни қизиқтирган саволни йўлланг
-
Қабул қилиш кунлари Ҳудудингиздаги раҳбарларнинг қабул кунлари
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида
- Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик масалалари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги ЎРҚ–610-сон “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг умумий тартиби чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:
а) чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса;
б) фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса;
в) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
г) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
д) давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш тўғрисидаги доимий яшаш манзилидаги МваФРБга мурожаат этилади.
Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
сўровнома;
паспорт ва (ёки) яшаш гувоҳномаси;
никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
бола илтимосномада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва агар мавжуд бўлса яшаш гувоҳномаси;
тирикчиликнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномага ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
ариза берувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошининг паспорти ёхуд манфаатдор вазирликнинг, давлат қўмитасининг ёки идоранинг илтимосномаси;
судланганлик ҳолати йўқлигини ёки мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномага паспорт (яшаш гувоҳномаси) илова қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқишнинг умумий муддати талабнома Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид идоралараро маълумотлар базасига киритилган санадан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган вилоят (туман) ИИОФМБ МваФР хизматларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Биометрик паспорт ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- Илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
- Ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
- ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг (приписное свидетельство) нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўйича бўлимининг маълумотномаси – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
- Давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
- Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти - вояга етмаганлар учун.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун тўланадиган давлат божлари қуйидагича:
-16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг кам ойлик иш ҳақининг - 80% миқдорида, ҳозирги кунда 178.400 сўм
-16 ёшдан катта Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг кам ойлик иш ҳақининг-120% миқдорида, ҳозирги кунда 267.600 сўм
-фуқаролиги бўлмаган шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг-100% миқдорида, ҳозирги кунда 223.000 сўм
Хорижда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг муддати ўтган ОВИР стикери билан фақатгина халқаро шартномаларга мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатлар ўртасида амалдаги биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳаракатланиши мумкин.
Маълумот учун, халқаро шартномаларга мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларда (масалан: Украина, Қозоғистон. РФ ва бошқа мамлакатлар) бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси муддати ўтган ОВИР стикери билан кириш халқаро шартномаларга мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатларга чиқиши мумкин эмас.
Бундай ҳолатларда фуқаро томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириши лозим.
Янги турдаги биометрик паспортлар Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига 5 йилгача муддатга берилади, 16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 10 йил муддатга берилади.
Биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил
5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4262 сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси худудида ўн иш куни, хорижда - ўн беш иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади.
Биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил
5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4262 сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда Агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ва кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти унга паспорт расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга.























